"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хагнинг фикрича, мавсум эндигина бошланмоқда.
“Ҳозирча яхши, лекин мавсум энди бошланмоқда. Биз тўғри ҳолатдамиз. Биз ишлаган ҳамма нарса учун мукофот оламиз.
Гап совринлар ва Премьер-лиганинг кучли 4 талигидан жой олиш ҳақида кетмоқда. Бундай бўлмаса, ҳамма нарса беҳуда эканлиги аён бўлади.
Биз жамоани ривожлантирдик, ўйин услубини ишлаб чиқдик, шунинг учун бизда ўйнаш ва натижага эришиш учун яхши база бор. Аммо энди бошлаш вақти келди", - деди Тен Хаг.
"МЮ" жорий мавсумда Англия Лига кубогини қўлга киритди, Премьер-лигада учинчи ўринни эгаллаб турибди ва Европа Лигасининг чорак финалида ўйнайди.