Кириш Регистрация

Хоккей. «Ҳумо» камбекни амалга оширди ва финалда дастлабки ўйинда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби илк уринишдаёқ плей-офф босқичи финалига чиққани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Жамоамиз бугун ҳам Қозоғистоннинг "Номад" клубига қарши дастлабки учрашувни ўтказди. Ўйин астаналиклар учун жуда яхши бошланди. Улар учинчи дақиқадаёқ ҳисобни очишган бўлса, 15-дақиқага келиб ҳисобни мустаҳкамлашди — 0:2.

"Ҳумо" иккинчи бўлим ўрталарига келиб Денис Шураковнинг голи эвазига ҳисобни биттага қисқартирди. Учинчи тайм ўрталарида эса "Номад" майдонда бир киши бўлиб қолди. Бундан эса хоккейчиларимиз унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи — Максим Трунёв.

Асосий вақтда ҳисоб тенг бўлгани учун овер-тайм белгиланди. Учинчи 3-дақиқасида Тимур Шингареев қарши ҳужумга ўтди ва рақиб ҳудудида икки ҳимоячини чалғитган ҳолда ажойиб зарба билан ғалаба голи муаллифига айланди — 3:2.

Шу тариқа, "Ҳумо" финалдаги дастлабки ғалабага эришди. Чемпионлик серияси бир жамоа 4 ғалаба эришгунга қадар давом этади. Иккинчи ўйин эртага 19:30да "Ҳумо арена"да бўлиб ўтади.

Хоккей. Қозоғистон чемпионати. Финал, 1-ўйин
"ҲУМО" - "АСТАНА" - 3:2 ОТ (0:2, 1:0, 1:0, 1:0)
Голлар:
02:23. 0:1 — Алихан Омирбеков
14:18. 0:2 — Адиль Бекетаев
33:49. 1:2 — Денис Шураков
53:28. 2:2 — Максим Трунёв
62:28. 3:2 — Тимур Шингареев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:10, 02.04.2023.
Ўқилди: 1895 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7190]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3501]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3296]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3058]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2237]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2110]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2097]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2028]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик