Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Арсенал" бундан олдин АПЛ тарихида беш марта апрель ойида етакчилик қилган. Ўшанда якун қандай бўлганди?

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" Emirates стадионига кўчганидан бери илк бор апрель ойида ҳам етакчиликни ушлаб турибди. Барча, тўпчиларнинг кейинги тақдири нима бўлишига қизиқмоқда. Микель Артета шогирдлари мавсум охирига қадар совуққонликни ушлаб қола оладими? Албатта, бу жуда катта жумбоқ бўлиб турибди. "Манчестер Сити" қийин ўйинда "Ливерпул"ни таслим этиб, орадаги фарқни 5 очкогача қисқартирган эди. Аммо кўп ўтмай, "Арсенал" 8 очколик фарқни яна тиклади. Ҳар икки жамоа рақибларини 4-1 ҳисобида мағлуб этди. Охирги маротаба лондонликлар 2007-2008 йилги мавсумда 29 та турдан кейин ҳам етакчилик қилган. Қуйида "Арсенал"нинг АПЛ тарихидаги етакчилик қилган йилларига назар ташлаймиз.

2003-04

Барча "Арсенал" шайдолари ўша мавсум қандай тугаганидан хабардор. Венгер шогирдлари февраль ойида етакчилик қилиб, бу устунликни мартда ҳам сақлаб қолади. 1-1 ҳисобидаги "МЮ" билан дуранг, 9 талик ғалабали серияни бузиб қўяди. Аммо мағлубиятсиз мавсумга таъсир этмайди. Апрелда тўпчилар ЕЧЛ ва Англия кубоги мусобақасидан "Челси" ва "МЮ" томонидан чиқариб юборилади. Бироқ, АПЛдаги зафарли юришлар давом этади. Арсен Венгер сўнгги 8 та турнинг 4 тасини дуранг билан якунлайди. Шунга қарамай, мавсум мағлубиятсиз, энг яқин таъқибчи бўлган "Челси"дан 11 очко олдинда якунланади.

2002-2003

2002-03 йилги мавсумни "Арсенал" қолган жамоаларга қараганда кўпроқ вақт топ-поғонада ўтказган. Венгер жамоаси ноябрдан то апрелга қадар етакчи мақомида бўлади. Пасайиш апрель аввалидан бошланади. 1-1 ҳисобида "Астон Вилла" билан дуранг, очко йўқотиш эстафетасини бошлаб берганди. Шундан кейи 2-2 ҳисобида "МЮ" билан яна бир дуранг қайд этилди. "Лидс"га май ойида, уйда 3-2 ҳисобида имконият бой берилади. Ҳа, мавсум кейинчалик "Саутгемптон" (6-1) ва "Сандерленд" (4-0) билан йирик ғалабалар қозонган ҳолда тугатилган. Бироқ, анча кеч эди. Негаки, "МЮ" 5 очко ўзиб кетишга улгурганди.

2001-2002

Ушбу мавсумда январь ойи давомида 4-ўрин банд этиб турилганди. Аммо 13 та ўйинда кетма-кет ғалаба қозониш, жамоани етакчига айлантиради. Сильвен Вильторднинг "Олд Траффорд"даги афсонавий голи АПЛ чемпионлигини расмийлашишига олиб келади.

1998-1999

Дастлабки 5 ўйиннинг фақат биттаси ғалаба билан якунланади. Ноябрь-декабрь ойлари "Арсенал" учун омадсиз келади. Шунга қарамай, Венгер йигитлари Роджестводан кейин ўнгланиб, катта муваффқиятга эришади. "МЮ" билан ўртадаги фарқ анча қисқаради. Апрель ойида "қизил иблислар" қувиб ўтилади. Афсуски, сўнгги турлардаги муваффақиятсизликлар тўпчиларга қимматга тушади. Мавсум Фергюсоннинг зафари билан тугайди.

1997-1998


"Уимблдон" устидан қозонилган ғалаба 10 сериялик ғалабанинг еттинчиси эди. Апрелда "МЮ" ортда қолдирилади. "Барнсли", "Дерби" ва "Эвертон" устидан қозонилган ғалабалар "Арсенал"ни АПЛ даврида илк бор чемпионга айлантиради. Ўша мавсумнинг сўнгги иккита ўйини "Ливерпуль" (4-0) ва "Астон Вилла"га (1-0) мағлубият билан тугайди. Аммо бу натижалар ҳеч нарсани англатмас эди.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 21:29, 02.04.2023.
Ўқилди: 3776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик