Англия чемпионатининг йигирма тўққизинчи турида «Манчестер Юнайтед» икки гол ўтказиб юбориб, «Ньюкасл»га имкониятни бой берди.
«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау ўйин ҳақида фикр билдирди, унга ўз шогирдларининг ўйини ёққан.
«Учрашув бошиданоқ рақибга қийинчилик туғдирдик. Жисмоний кучга ҳурмат билан қарашимиз керак.
Бизнинг ўринбосарларимиз ҳам яхши ишлади. Улар катта роль ўйнашди. Муҳим ғалабани қўлга киритдик ва шу билан бирга жуда яхши ўйин кўрсатдик. Кучли ва сифатли ўйин», - деди Хау.
АПЛнинг навбатдаги турида «Ньюкасл» Лондонда «Вест Хэм»га қарши баҳс олиб боради.