Германиянинг "Айнтрахт Франкфурт" клуби футболчиси АПЛга йўл олиши мумкин. Хабарларга кўра, франкфуртликлар ярим ҳимоячиси Йаспер Линдстрёмга "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда.
Аммо бу иш осон бўлмайди. Негаки, "Арсенал" ҳам даниялик футболчига даъвогарлар ичида мавжуд. "Айнтрахт" ўз футболчисига 50 миллион евро нарх белгилаган. Аммо Линдстрём учун 35-40 миллион нарх, реалликка яқинроқдир.