"Ливерпуль"нинг икки футболчиси бугун Англия Премьер-лигаси доирасида бўлиб ўтадиган Лондоннинг "Челси" жамоасига қарши ўйингача тикланишга улгурмади. Бош мураббий Юрген Клопп ярим ҳимоячилар Луис Диас ва Тьяго Алькантара "аристократлар"га қарши ўйин учун таркибда бўлмаслигини айтди.
“Луис Диас эртанги ўйинда майдонга тушмайди. У "Арсенал" билан ўйинга қайтади деб айта олмайман, бу даргумон. Тьягога келсак, келинг, у кейинги кунларда қандай кўринишда бўлишини кўрамиз, аммо эртага у аниқ майдонга тушмайди”, - деди Клопп матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Диас кузда жароҳат олган, Тьяго эса сўнгги бир неча ҳафтани ўтказиб юборганди.