Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Нуну Таварешнинг келажагини ҳозирча ҳал қилмаган. Эслатиб ўтамиз, португалиялик ушбу мавсумда ижара асосида "Марсель" сафида ҳаракат қилмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, футболчи ҳалигача "Арсенал" раҳбарияти билан келажаги ҳақида гаплашмаган. Музокаралар май ойига режалаштирилган.
Тавареш Лиссабоннинг "Бенфика" клубидан трансфер қилинганидан бир йил ўтиб "Арсенал"ни тарк этди. Жорий мавсумда португалиялик футболчи Франция чемпионатида 25 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган. Олдинроқ “Марсель” мавсум якунида ҳимоячини сотиб олишни режалаштирмагани ҳақида хабар берилганди.