"Вулверхэмптон" вингери Адама Траоре ёзги трансфер ойнасида фаолиятини Англиядан Италияга кўчириши мумкин. Бу ҳақда Sky Italia нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, 27 ёшли испанияликнинг хизматларига "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда. Туринликлар ёзда эркин агентга айланадиган Адама билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганмоқда.