Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

"Манчестер Юнайтед"ни кимлар тарк этиши кутиляпти?

Баҳо:
+ | -

Кейинги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гаплашамиз. Эрик Тен Хаг жамоага керак бўлмаган ўйинчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Харри Магуайр (Англия, ҳимоячи, 30 ёш)

"Манчестер Юнайтед" сардори асосий таркибдаги барқарор ўрнини йўқотди. Эрик тен Хаг Магуайрни ўз лойиҳасида кўрмаяпти ва футболчи ёзда трансферга қўйилиши мумкин.

Брендон Уильямс (Англия, ҳимоячи, 22 ёш)

Ёш ўйинчи тен Хаг жамоасида деярли ўйин амалиётига эга эмас. Унинг хизматларига "Мидлсбро" қизиқиш билдирмоқда, уни "Манчестер Юнайтед" мураббийларидан бири бўлганида Уилямс билан бирга ишлаган Майкл Керрик бошқаради.

Алекс Теллес (Бразилия, ҳимоячи, 30 ёш)

Айни дамда бразилиялик футболчи "Севилья"га ижарага берилган. Клубда сотиб олиш имконияти йўқ. Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Юнайтед" Теллеснинг келажаги борасида шу ёзда бир қарорга келади.

Антони Марсьяль (Франция, ҳужумчи, 27 ёш)

“Манчестер Юнайтед” франциялик футболчини сотиш ниятида, чунки у жароҳатлар туфайли тез-тез ўйинларни ўтказиб юборади. Энг кўп сотиладиган имконият 2023 йилнинг ёзи, чунки футболчининг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар давом этади.

Эрик Байи (Кот-д'Ивуар, ҳимоячи, 28 ёш)

Тажрибали ивуарлик футболчи "Марсел"да ижара асосида ўйнаяпти. Агар футболчи ҳар ўйинда ҳеч йўқ бир тайм майдонга тушса, клуб уни сотиб олишга мажбур бўлади.

Донни ван де Бек (Нидерландия, ярим ҳимоячи, 25 ёш)

Ҳозирда жароҳатда бўлган голландиялик ҳамюртининг режаларига киритилмаган. "Манчестер Юнайтед" "Аякс"га 39 миллион евро тўлаган ярим ҳимоячига "Интер" қизиқиш билдирмоқда.

Воут Вегхорст (Нидерландия, ҳужумчи, 30 ёш)

"Манчестер Юнайтед" қишда "Бёрнли"дан футболчини ижарага олди. Аммо Премьер-лигадаги тўққизта ўйинда ҳужумчи биттагина гол урди. Шунинг учун у ортга қайтиши мумкин.

Жек Батленд (Англия, дарвозабон, 30 ёш)

Дарвозабон қишда “Кристал Пэлас”дан ижарага олинганди. Аммо Давид де Хеадан дарвозадаги жойни тортиб олиш бугунги кунда реал иш эмас. Натижада Батленд Лондонга қайтиши мумкин.

Киритилди: 18:36, 04.04.2023.
Ўқилди: 3141 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.