"Челси" клубининг вақтинча бош мураббийи Бруно Салтор АПЛнинг 8-туридан ўрин олган "Ливерпул"га қарши (0:0) қолдирилган ўйиндаги дуранг ҳақида фикр билдирди.
"Мен футболчилардан чин юракдан ўйнашни сўрадим ва ўйлайманки, биз буни майдонда кўрдик. Биз имкониятлар яратдик ва ўйлайманки, биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Ҳа, офсайд қайд этилди, тўп қўл билан ўйналди деб топилди ва уларнинг дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб бордик.
Поттернинг истеъфоси? Бу ҳаяжонли кунлар бўлди, аммо ўйинчилар диққатларини жамлай олишди. Бу уларнинг хизматлари. Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, бу борада футбол жуда оддий. Лекин биз қилишимиз керак бўлган нарса - ўйинчиларга ёрдам бериш ва уларга йўл кўрсатишда давом этиш.
Н'Голо Канте? У жамоага футбол ва етакчилик нуқтаи назаридан олиб келган нарса шунчаки ажойиб. Унинг қайтиши катта плюс.
Кейинги ўйинда мураббий бўламанми? Ҳозир мен уйга қайтаман, дам оламан. Биз қилмоқчи бўлган нарса кундан-кунга янги босқичга чиқиш ва профессионал бўлиш. Бу қийин вазият, лекин ҳамма қўлидан келганини қилмоқда.
Фақат шуни айтишим мумкинки, уларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим, бу уларнинг хизматлари. Улар учун бу қийин мавсум. Сўнгги бир неча кун ичида бизни бошдан кечирган нарсадан халос бўлиш ақл бовар қилмайди. Улар ўзлари билан фахрланишлари керак" - деди Салтор.