Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Лионель Мессининг "Барселона"га қайтиши ҳақида айтилган энг муҳим фикрлар: Ота Месси, Ака Месси ва Лапорта

Баҳо:
+ | -

Лионель Мессининг "Барселона"га қайтиши вақт масаласига айланганга ўхшайди. Бу борада жараённинг муҳим шахслари ўз фикрларини билдириб ўтган ва улар жуда ҳам ўхшаш. Месси ёзда "ПСЖ" билан тузган шартномасини якунлайди. Кўпчилик 35 ёшли футболчи Жаҳон чемпионатидан кейин Париждаги битимини узайтиради деб ўйлаганди. Аммо воқеалар ривожи бошқа тарафга қараб кетди. Айни дамда Месси Каталонияга қайтиш арафасида турибди. У "Барса" сафида рекорд даражада кўп ўйин ўтказиб, кўп гол урган. Қуйида Мессининг ушбу қайтиши ҳақида янграган энг муҳим фикрлар айтиб ўтилади.

Лионель Месси

Келинг, навбатни унинг ўзи билан бошлаймиз. Ўтган йили у шундай деган: "Жаҳон чемпионатидан кейин нима қилишимни ҳали аниқ билмайман. Ҳозир фақат мундиал ҳақида ўйламоқдаман. Қатардан қайтиб келиб, келажак ҳақида бош қотираман".
Ҳамма унинг шартномаси узайтирилади деб ўйлаганди. Бироқ, Месси тез орада эркин агент сифатида ўз йўлини ўзи танлайди.

Матиас Месси

Февраль ойида Мессининг акаси у ҳақида фикр билдириганди: "Мен газеталарда Месси "Барселона"га қайтиши керак деган ғалати хабарларни ўқияпман. Буни ўқий туриб, ўзимни кулгудан тия олганим йўқ. Биз "Барса"га қайтмаймиз. Бу иш содир бўлиши учун биринчи ўринда Жоан Лапортани ишдан ҳайдаш керак. Одамлар уни қўлламайди. Шу сабаб мухлислар Лапортани норозилик йўли билан кетказиб, Месси қайтишига йўл очиб бериши лозим. Испанлар хиёнаткор бўлади, мен сизга айтсам. Улар ҳақиқатни эшитишни истамайди ва қулоғи кар одамдек ўзини тутади".
Бу гаплари учун Матиас, кейинчалик кечирим сўраган.

Жоан Лапорта

Марта ойида жаноб президент шундай деган: "Мен Хорхе Месси билан учрашиб, айрим масалаларни муҳокама қилдим. Биз Жаҳон чемпионати ва Мессини қутлаш ўйини ҳақида гаплашдик. Айни дамда у "ПСЖ"да. Шу сабаб унинг қайтиши ҳақида бирор нима дея олмайман. Аммо шахсан Месси ўз фаолиятини "Барселона"да тугатишини истаган бўлардим. Ўйлашимча, буни амалга ошириш қўлимиздан келади. Мени ўзимни Мессининг қайтишида маъсул деб биламан".

Хави

Яқинда Мессининг собиқ жамоадоши шундай деганди: "Унинг қайтиши кўплаб факторлар билан чамбарчас боғланган. Аввало, биз Молиявий Фейр Плей қоидаларига амал қилган ҳолда иш тутамиз. Гарчанд кўплаб томонлар масалага таъсир қила олсада, энг катта омил бу Мессининг истагидир. Айнан у қайтишни хоҳлаши керак. Лео "Барселона" унинг уйи эканини яхши билади. Шундай экан, бизнинг эшикларимиз у учун доимо очиқ. Бу ердаги ҳамма уни қайтишидан хурсанд бўлади".

Фабрицио Романо

Яқиндагина инсайдер-журналист шундай деб ёзганди: "Аниқки, "Барселона" Месси учун курашга киради. Негаки, бу йўлда бошқа даъвогарлар ҳам бор. Ҳали ҳеч ким унга расмий таклиф билан чиқмади. Ҳаммасини Месси ва Лапорта ўртасидаги муносабатлар ҳал қилади. Шунингдек, "Барса" МФП қоидаларини ҳам унутмаслиги лозим. "ПСЖ"нинг Месси учун берган таклифи ҳали ўз кучида".

Тьерри Анри

Месси "Лион"га қарши баҳсда парижликлар мухлислари томонидан хуштакбозликка сабаб бўлганди. Бу борада Анри шундай дейди: "Мухлисларни бундай қилгани яхши эмас. Сиз дунёдаги энг яхши футболчига қарши бундай қилмаслигингиз керак. Очиғи, мен уни "Барса"да кўришни истаган бўлардим. Футбол учун ҳам Месси "Барселона"га қайтиши керак".

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 08:43, 05.04.2023.
Ўқилди: 5297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.