Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Лутфулло Мажидов: «Иккинчи бўлимдаги йигитларнинг ҳаракатидан қониқдик»

Баҳо:
+ | -

“Андижон” U21 жамоаси Тошкентда “Олимпик” U21 билан куч синашди. Қизиқарли ўтган баҳсда андижонликлар жавобсиз 2 та гол урган ҳолда ғалаба қозондилар. Учрашувдан кейин “Андижон” U21 бош мураббийи Лутфулло Мажидов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— “Андижон” U21 илк ғалабасини қўлга киритди. Ўйиндан олган таассуротларингиз қандай?
— Ғалаба учун келгандик. Лекин “Олимпик”нинг кучли эканлигини ҳам билардик. Асосий жамоалари иштирокидаги учрашувда тўп сурган футболчилар ҳам бизга қарши баҳсда майдонга тушишди. Бу эса “Олимпик”да биринчи ёки иккинчи жамоа деган тушунча йўқлигидан дарак. Ёшлари бугун бизга қарши ўйнаган бўлса, эртага Суперлиганинг кучли клуби билан баҳсда ҳам майдонга тушишади. Биринчи таймда бизга қийин бўлди. Айрим вазиятларда омад ҳам биз томонда бўлди. Иккинчи бўлимда жисмоний ҳолатимиз бўйича ғалаба қозондик, деб ўйлайман. Чунки “Олимпик” жамоаси иккинчи бўлимда олдинга камроқ ўтишни бошлади. Менимча, бу чарчоқ аломатидан бўлди. Шунинг ҳисобига икки марта қарши ҳужумда гол урдик.

— Айсаровнинг голига қандай баҳо берган бўлардингиз?
— Айсаров майдонни кўрадиган ўйинчи. Ўша ҳолатда дарвозабон бироз олдинга чиқиб кетганини кўрди ва буни тўғри баҳолаб тўпни устидан ошириб қўйди.

— 4 та учрашувдан бери дарвоза дахлсизлиги сақлаб келиняпти. Бу нима билан боғлиқ?
— Айрим ўйинларда биз томонда омад бўлди. Яна айрим баҳсларда тартибли ҳимоя йўлга қўйилди.

— Умуман олганда, ўйиндан қониқиш ҳосил қиляпсизми?
— Биринчи тайм унчалик ўхшамади. Иккинчи бўлимдаги йигитларнинг ҳаракатидан қониқдик. Борини беришди. Рамазон ойида кўпчилиги рўза тутишган. Лекин йигитларимиз курашишди. Шунга қараб таркиб тузгандик. Рўзадорларга бир таймдан имконият бердик ва кучни тенг тақсимладик.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 10:17, 05.04.2023.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.