Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Мариано Диас жорий мавсум якунланганидан кейин жамоасини ўзгартиради.
29 ёшли футболчи “қироллик клуби”дан янги шартнома олиши даргумон, футболчининг агенти эса унга турли чемпионатлардан қизиқиш билдираётганини маълум қилганди. Fichajes хабарига кўра, айни дамда ҳужумчи учун Англиянинг "Вест Хэм" ва "Лидс", шунингдек, Франциянинг "Ницца" клублари даъвогарлик қилмоқда.
Мариано Диас жорий мавсумда "Реал" сафида барча мусобақаларда бор йўғи 8та ўйинда майдонга тушди.