«Саутгемптон» ярим ҳимоячиси Жеймс Уорд-Проуз Англия премьер-лигасининг гигантларидан бири сафига қўшилиши мумкин.
«Авлиёлар» етакчиси мавсум якунланганидан сўнг кетиш ҳақида жиддий ўйлайди, агар жамоа чемпионшипга тушиб кетса, эҳтимолий трансфер рўй беради.
Football Insider хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон» сардорини қўлга киритиш учун асосий даъвогарлар рўйхатига қўшилди.
Аввалроқ ОАВда ярим ҳимоячига «Ливерпуль», «Ньюкасл» ва «Астон Вилла» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Transfermarkt экспертлари Жеймс Уорд-Проузнинг нархини 38 миллион еврога баҳоламоқда. «Саутгемптон» турнир жадвалида сўнгги ўринда кетмоқда.













