«Челси» ҳужумчиси Кай Хаверц ёзда «Бавария»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Кай бу имкониятни рад этди.
«Челси» билан яна икки йиллик шартномам бор. Мен доимий равишда келажакни ўзгартиришнинг маъносини кўрмаяпман.
Қиз дўстим ва мен Лондонда яшашни яхши кўрамиз. Мен бу шаҳарни яхши кўраман, «Челси»ни ва мухлисларимизни яхши кўраман», — деди Хаверц немис матбуотига берган интервьюсида.
Кай шунингдек, «кўклар» билан яна Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни хоҳлашини қўшимча қилди.













