Кириш Регистрация

Хави: "Бу мағлубият жуда яхши мавсумни бузмайди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Хави Испания кубоги 1/2 финалида "Реал" билан жавоб ўйини (0:4) ҳақида фикр билдирди.

“Реал”ни табриклайман, улар иккинчи бўлимни ажойиб ўтказди ва яхши курашди. Агар сен "Реал"ни кечирсанг, улар сени кечирмайди. Чемпионлар лигасида ғолиб чиққани бежиз эмас. Бу ажойиб жамоа.

Бугун 0:4 ҳисобида ютқазишингиз мумкин, лекин Ла Лига ва Испания Суперкубогини ютиш керак. Албатта, бу муҳим натижа. "Реал" ғалаба қозонишга ҳақли. Одамлар ёдда тутишлари керакки, Испанияда соврин ютиш учун кучли “Реал”ни мағлуб этиш керак.

Мен фахрланаман, чунки биринчи бўлимда биз яхшироқ ўйнадик. Агар бу мавсумда Ла Лига ва Суперкубокни қўлга киритсак, бу мағлубият жуда яхши мавсумни бузмайди. Аммо бу мағлубият ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, ухлаш қийин бўлади. Мен футболчиларга бу “Реал” эканлигини айтдим: сиз устунлик қиласиз, вазиятлар яратасиз, лекин танаффусга 0:1 ҳисобида йўл оласиз. "Реал Мадрид" имкониятлардан фойдаланишда энг зўр жамоа", - деди Хави.

Киритилди: 09:31, 06.04.2023.
Ўқилди: 3243 марта.
Фикрлар: 61 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.