"Реал" билан шартнома имзолаган "Палмейрас" ҳужумчиси Эндрик афсонавий ҳужумчи Пеле билан таққосланганига муносабат билдирди.
"Гол урмаслигим мени қизиқтирмайди. Биламан, бу ўз-ўзидан келади. Мен кучли бўлишим керак. Танқид сусаймайди, бундан ҳам кўпроқ чидашга тўғри келади. Лекин ҳеч ким менга ачинмасин, бошимни силамасин. Баъзида журналистлар чегарани кесиб ўтиб, мени "янги Пеле" деб аташади. Лекин ҳеч ким "янги Пеле"га айланмайди, у футбол қироли" - деди Эндрик.
"Реал" 16 ёшли Эндрик учун 35 миллион евро тўлаган. Бироқ ҳужумчи фақат балоғат ёшида Мадридга ўтади. У жорий мавсумда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.