Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

"Эл-класико"да хет-трик қайд этган футболчилар: Бензема, Месси, Суарес...

Баҳо:
+ | -

"Эл-класико" дунё футболининг энг катта тўқнашувларидан бири саналади. Бу ўйин пайтида ҳамма бошқа ишини йиғиштириб қўйиб, майдондаги воқеаларга эътибор қаратади. "Реал" ва "Барселона" жангида ҳар доим ажойиб голлар, кутилмаган қарама-қаршиликлар ва "қон" бўлган. Шундай ўйинда хет-трик қайд этиш осон иш эмас, албатта. Ҳатто Роналдиньо, Иньеста ва Роналду каби буюк футболчилар ҳам бу ишни уддалай олмаган. Фақатгина тарихдаги олтита футболчи, 1980 йиллардан бери юқоридаги ишни бажарди. Қуйида уларнинг номларини билиб оласиз.

Гари Линекер

Линекер мухбирлик фаолиятидан илгари "Барселона" сафида ажойиб ўйинлар намойиш этган. У "Эл-класико"ларда гол урган ягона инглиз футболчиси саналади. 1987 йилнинг январида кечган аёвсиз курашда "Ноу Камп" майдонида Линекер хет-трикка эришади. "Қироллик клуби" сафида Хорхе Валдано ва Уго Санчес Линекер голларига жавоб қайтаради. Аммо бу етарли бўлмайди. Ўйин 3-2 ҳисобида каталонияликлар фойдасига ҳал бўлади.

Ромарио

Бразилиялик афсона "Барселона"да фақатгина иккита мавсум фаолият юритади. Бу давр мобайнида Ромарио 65 та ўйинда 39 та голга муаллифлик қилишга эришади. Голлар ичида 1993-94 йилги мавсумда "Реал" дарвозасига урилган хет-трик ҳам бор эди. 1994 йилнинг январида "Реал" Барселона шаҳрига ташриф буюради. Унда мадридликлар 5-0 ҳисобида шармандали мағлуб бўлганди. Ромарио ўша ўйинда порлаган ва 3 та голга муаллифлик қилганди.

Иван Саморано

Ромарионинг хет-тригидан роппа-роса бир йил ўтиб, "Реал" ўзининг энг ашаддий рақиби бўлмиш "Барселона"ни "Сантьяго Бернабеу"да қабул қилади. 1995 йилнинг январидаги тўқнашувда, "қаймоқранглилар" қасос олади. Ўйин 5-0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланади. Баҳсда Иван Саморано биринчи таймнинг ўзида учта голга муаллифлик қилади. Шунчаки, даҳшат!

Лионель Месси

Ушбу рўйхатда Мессининг бўлмаслиги мумкин эмас. Аргентиналик даҳо, бу ишни икки бор бажарган ягона футболчи саналади. Дастлабки хет-трик 2007 йилнинг мартида юз берган. Унда Месси ҳали ёш бола эди. Роналдиньо ва Это'о ёрдамида ёш Месси "Реал" каби жамоага 3 та гол уради. Ўйин 3-3 ҳисобида якунланади. 2014 йилнинг мартида Месси ўз ишини яна такрорлайди ва бу сафар унинг жамоаси 4-3 ҳисобида ғалабага эришади.

Луис Суарес

Бенземанинг кечаги қаҳрамонлигидан олдинги хет-трик, "Барселона" уйида, 2018 йилнинг октябрида юз беради. "Камп Ноу" майдонида "Реал" 5-1 ҳисобида янчилган тунда, Луис Суарес учта гол урганди. Суареснинг бир голи пенальтидан урилади. Қолганлари эса бош билан ва оёқ билан киритилади. Ўша пайтларда "Барселона"ни тўхтатиш имкони деярли йўқ эди.

Карим Бензема

Испания кубогининг ярим-финали. Баҳснинг жавоб учрашуви олдидан "Реал" босим остида эди. Негаки, Анчелотти жамоаси 1-0 ҳисобида ортда қолаётганди. Қолаверса, лигада ҳам "Реал" "Барса"дан мағлуб бўлиб, 12 очко олдинга ўтказиб юборди. Битта тўп фарқини йўққа чиқариш мураккаб бўлган. Негаки, "Барселона" ҳимояси кучли саналади. Шунга қарамай, мадридликлар муаммони еча олди. Бензема томонидан урилган иккинчи таймдаги 3 та гол, ҳаммасини ҳал қилди. Шундай қилиб, "Реал" сўнгги 60 йилда "Кам Ноу"даги энг йирик ғалабасига эришди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 16:54, 06.04.2023.
Ўқилди: 3056 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.