Тьяго Алькантар, Луис Диас ва Виржил ван Дейк 9 апрель куни "Энфилд"да "Арсенал"га қарши Англия Премьер-лигаси ўйини олдидан "Ливерпул"нинг умумий гуруҳи билан машғулотларни бошлади.
Тьяго Алькантар охирги марта икки ой олдин "Вулверхэмптон"га қарши ўйнаганди. Шундан сўнг испаниялик футболчи сон қисмидаги муаммолар туфайли майдонга туша олмаётганди. Қолаверса, жароҳат кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди, натижада Тьягонинг тикланиши кечикди.
Луис Диас октябрь ойида "Арсенал"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олган ва бир неча ойга сафдан чиққан эди. Декабрь ойида колумбиялик футболчи асоратлар туфайли операция қилинган эди.
Виржил ван Дейк “Челси”га қарши ўйинда касаллик туфайли битта ўйинни ўтказиб юборди ва “Арсенал”га қарши ўйинни бошлашга тайёр.
Наби Кейта майдонда енгил машғулотларни бошлаганини ҳам таъкидлаш жоиз.