Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган спортчиларимиз сафи яна биттага кенгайди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган спортчиларимиз сафи яна биттага кенгайди

Словакиянинг Кашице шаҳрида оғир атлетика бўйича 1995 йилда таваллуд топган ўсмир-қизлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бошланди.

Мазкур жаҳон чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларида дунёнинг 37 давлати вакиллари ғолиблик учун кураш олиб боришаётган бўлса, қизлар мусобақасида 25 давлат спортчилари совринли ўринлар учун баҳс юритишяпти. Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан 8 нафар иқтидорли ўсмирларимиз ўрин эгаллашган.

Кеча вазни 50 кг.гача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган мусобақада икки нафар юртдошларимиз Рўзимурод Асланов ҳамда Машҳур Йўлдошев баҳсларга киришдилар.

Эътиборлиси, терма жамоамиз ҳисоби биринчи кунги мусобақалардаёқ бронза медали билан бойиди. Ушбу муваффақиятга терма жамоамиз етакчиларидан бири Рўзимурод Асланов эришди. Ўзбек полвони даст кўтаришда 88 кг., силтаб кўтаришда эса 106 кг. тошни ўзига бўйсинтириб, учкураш якунларига кўра 194 кг. натижа билан жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.

Яна бир ҳамюртимиз Машҳур Йўлдошев эса даст кўтаришда 73 кг, силтаб кўтаришда 90 кг., жами 178 кг. натижа кўрсатиб, кучли олтиликдан ўрин эгаллади.

Бугун вазни 62 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Достон Ёқубов ғолиблик учун кураш олиб боради.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмат

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 12:31, 20.09.2012.
Ўқилди: 4337 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик