Каталониянинг "Барселона" клуби 2021 йилда жамоани тарк этган "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессининг қайтиш режасини ишлаб чиқди.
Sport нашри хабарига кўра, "Барселона" аргентиналик футболчининг қайтиши учун келаси ҳафтада Ла Лигага худди шундай режани тақдим этади.
Клуб бошқарувининг ғояси иш ҳақини қисқартириш, баъзи ўйинчиларни сотиш ва баъзи манбалардан даромад олишдир. Агар буларнинг барчаси амалга ошса, Мессининг қайтиши ҳақиқатга айланади.
Эслатиб ўтамиз, Лионель "ПСЖ" билан муддати тугайдиган шартномасини узайтирмаса, ёзда эркин агентга айланиши мумкин.