"Милан" спорт директори Фредерик Массара ҳужумчи Оливье Жиру клуб билан янги шартнома имзолашини айтди.
"Мен Жиру тез орада янги шартнома имзолашини тасдиқлашим мумкин - бу муқаррар", - деди Массара инсайдер Фабрицио Романога.
Журналистнинг сўзларига кўра, янги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар ҳисобланган ва шу ой охирида имзоланиши керак. Романо аввалроқ футболчининг маоши бонуслар билан бирга 3,8 миллион евро бўлишини маълум қилганди.
36 ёшли Жиру жорий мавсумда "Милан" сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.