"Наполи" ҳимоячиси Жованни ди Лоренцо жамоасининг сўнгги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Кеча "Наполи" сафарда А Серия аутсайдерларидан бири - "Лечче" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Адзурри"нинг голларидан бири ди Лоренсо ҳисобига ёзилди.
“Бу уч очко бизнинг орзумиз сари олға боришимизга ёрдам беради. Учрашув осон бўлмаслигини билардик, бизга яхши ташкил этилган жамоа қаршилик кўрсатди. Агар “Наполи”нинг ҳақиқий кучи бўлса, бу бизнинг жамоамиз", — деди ҳимоячи DAZN нашрига.
Ғалаба эвазига неаполликлар яна 19 очкога иккинчи ўриндан узоқлашиб кетишга муваффақ бўлишди, клуб ҳисобида 74 очко бор.