Кириш Регистрация

«Ливерпуль» «ҳали ҳам Нунес трансфери устида ишламоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Хабар қилинишича, «Ливерпуль» «Вулверхэмптон» ярим ҳимоячиси Матеус Нунесга қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган ёзда «Спортинг Лиссабон»дан 38 миллион фунт стерлинг эвазига «бўрилар» сафига қўшилган футболчига «қизиллар» анчадан бери боғланаётган эди.

Нунес Премьер-лигадаги 25 ўйинининг 22 тасида «бўрилар» сафида мунтазам майдонга тушди. Айни дамда Нунеснинг 2027 йилнинг июнигача шартномаси бор, бироқ унинг яқин келажакда Англиядан кетиши мумкинлиги ҳақида тахминлар бор.

Football Insider хабарига кўра, «қизиллар» Нунесни яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида «Энфильд»га олиб келиш учун потенциал келишув устида ишламоқда.

Маълумот учун, «қизиллар» Премьер-лига турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди ва улар якшанба куни лига пешқадами «Арсенал» билан тўқнаш келишга ҳозирлик кўрмоқда.

Киритилди: 05:17, 08.04.2023.
Ўқилди: 2131 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик