Италиянинг «Салернитана» клуби дарвозабони Гильермо Очоа Италия маҳаллий чемпионатини ёқтиришини очиқ айтди.
Очоа жамоасини сезиларли даражада кучайтирди ва энди «Салернитана» мунтазам равишда гигантлардан очко олиб бормоқда.
«Менга «Салерно» жуда ёқади, умуман Италия футболини айтяпман. Илгари ҳайрат билан томоша қилганман, Тольдо, Фрея, Жулио Сезар, Дида, Пальюка каби йигитлар менинг қаҳрамонларим эди.
Менинг спорт мақсадим? Мен яна жаҳон чемпионатида ўйнашни хоҳлайман. Бу осон бўлмайди, лекин мен қўлимдан келганини қилишга ҳаракат қиламан», - дея Очоанинг сўзларини келтиради Италиянинг ITASportPress ахборот агентлиги.