А Сериянинг 29-турида "Салернитана" "Интер" билан ўйинда дурангга (1:1) эришди.
Жамоанинг кутилмаган муваффақиятида Гильермо Очоанинг хизмати катта. Мексикалик дарвозабон Госенсдан гол ўтказиб юборган бўлса-да, кейин ўнта сейвни амалга ошира олди. Бу А Серияда дарвозабонлар орасида мавсум рекорди саналади.
Гильермо Очоа шу йилнинг январь ойида "Салернитана" сафига қўшилди. 37 ёшли дарвозабон ёзда тугайдиган битимини яна икки мавсумга узайтириши мумкин.