"Арсенал"нинг украиналик ҳимоячиси Олександр Зинченко клуб бош мураббийи Микель Артета билан ишлаш ҳақида гапирди.
“Албатта, мен Микелни “Манчестер Сити”га ўтганимдан бери биламан. У мени футболчи сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам билади. Унинг менга бўлган ва ҳозирда таъсири жуда катта. Мен бир кун келиб “Сити”ни тарк этсам, Премьер-лигада фақат битта мураббий – у билан қолишимни кўп айтганман.
У мени таклиф қилганида, биз "Арсенал"га ўтишдан олдин бир неча бор суҳбатлашдик. У клубнинг қарашлари, режа ва стратегияси ҳақида гапирди. Менга ҳамма нарса ёқди, шунинг учун келдим", - дея Зинченконинг сўзларини келтиради Arsenal Buzz.
Эслатиб ўтамиз, Зинченко "Арсенал"га "Манчестер Сити"дан ўтган эди.