"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси баҳси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Сешанба куни мюнхенликлар икки ўйиндан иборат чорак финалнинг биринчи учрашувини ўтказади. Учрашув инглиз гранди майдонида бўлиб ўтади.
“Биз жасур бўлишимиз ва ўзимизга ишонишимиз керак. Муваффақиятга эришиш учун зукколик ва тактик мослашувчанлик керак бўлади. Сўнгги ҳафталарда "Сити" жуда яхши ҳаракат қилмоқда. Умид қиламанки, барча футболчиларимиз яхши дам олишди ва формада бўлишади.
Чемпионлар лигасида ҳамма нарсани жамоанинг ўйин вақтидаги формаси ҳал қилади. Сешанба куни ҳамма нарса содир бўлиши мумкин, бу футбол. Биз рақибнинг кучлилигини биламиз, бизни энг қийин синовлардан бири кутиб турибди", - деди Тухель.