Кириш Регистрация

Де Брюйне: "Шунчаки ўз ишимни қиляпман"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ўзининг ютуғи ҳақида ўз фикрини айтди.

Шанба куни "Саутгемптон"га қарши ўйинда бельгиялик футболчи Эрлинг Холандга голли узатмани амалга ошириб, Премьер-лигадаги ассистлар сонини юзтага етказди.

"Мен бу ҳақда ўйиндан олдин ўқидим, кўпчилик бу рақамни интернетда муҳокама қилишди. Мен жамоадошларим учун имкон қадар кўпроқ имкониятлар яратишга ҳаракат қиламан. Албатта, мен бу ютуқ билан фахрланаман, лекин бу нафақат менинг хизматларим - кўп нарса уни ким якунлашига боғлиқ. Мен ишлашда давом этишим керак.

Мен бу натижага Фабрегасдан 56 ўйин тезроқ етиб келдимми? Мен солиштирмаган бўлардим. Сеск - ажойиб футболчи. Мен шунчаки ўз ишимни қиляпман", - дея де Брюйне сўзларини келтирмоқда BBC.

Киритилди: 00:54, 09.04.2023.
Ўқилди: 932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.