Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 28-турида "Вильярреал"дан учралган (2:3) мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Учрашув қийин кечди. Тўпни ўзимизда ушлаб туриш қийин бўлди, чунки рақиб яхши ҳаракат қилди. Бизда гол уриш учун имкониятлар бўлди, 3:1 ҳисобида олдинда боришимиз ва ўйин суръатини пасайтиришимиз мумкин эди, бироқ бундай бўлмади. Қолаверса, биз яхши ҳимояланмадик. Буни яхшироқ қилишимиз мумкин эди.
Ростини айтсам, ҳозир барча турнирга 100% иштиёқ билан ҳаракат қилиш қийин. Бугунги ўйин қийин бўлишини билар эдик, лекин чоршанба куни бўлиб ўтадиган ўйин (“Челси”га қарши)га футболчиларим бошқача иштиёқ билан ҳаракат қилишларига ишонаман. “Барселона”га қарши ўйиндан сўнг таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ эди, чунки ўша учрашувда футболчиларим анча кўп куч сарфлашганди”, — деди италиялик мутахассис.