Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

"Арсенал" ва "Ливерпуль" таркибидан тузилган рамзий терма жамоа: Лондон клуби бу ерда ҳам доминантликка эга

Баҳо:
+ | -

Китоби бўйича, бугунги ўйинни "Арсенал" қийинчиликларсиз ютиши керак. Афсуски, футбол қоғозда ўйналмайди. "Энфилд" доимо "ЭНФИЛД" бўлиб келган. Тўпчилар эса бу синовдан ўтишга мажбур. Қуйида бугунги жуфлик футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоа билан танишасиз.

Дарвозабон: Алиссон Бекер (ЛИВ)

Бразилиялик посбон жорий мавсумда АПЛнинг энг яхши дарвозабонлари қаторида турибди. Рамздейл ҳам бу борада ёмон эмас. Лекин Алиссон аллақачон бошқа даражага чиқиб улгурган. Шу сабаб, айнан у кучлилар қаторида турибди.

Ўнг қанот ҳимоя: Бен Уайт (АРС)

Жон Барнс Уайт ҳақида: "У Трентга ўхшамайди" деган эди. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Уайт бу мавсумда ўз шеригидан кўра яхши ҳаракат қилмоқда. Юклатилган вазифани уддалаш борасида Александер-Арнольддан кўра Уайт устун туради.

Чап қанот ҳимоя: Олександр Зинченко (АРС)

Робертсон ва Зинченко орасида кимни танлаган бўлар эдингиз? Айниқса, бу мавсумни ҳисобга олиб гапирганда, шотландиялик футболчига ҳеч қандай "нон" қолмайди. Украина терма жамоаси сардори бўлган Зинченкода эса "Арсенал"даги кўплаб муваффақиятли ўйинлар бор.

Марказий ҳимоячи: Виржил ван Дейк (ЛИВ)

Ван Дейк бу мавсумда ўзига ўхшамаяпти. 31 ёшли футболчи тиззасидан жароҳат олганидан кейин, шу аҳволга тушди. Шунга қарамай, нидерландиялик ҳимоячи Роб Холдингдан устун туради. Афсуски, Вильям Салиба сафда эмас. Шу сабабдан Виржил биринчи ўринга олинди.

Марказий ҳимоячи: Габриэл (АРС)

Бу мавсумда Габриэл АПЛдаги энг яхши ҳимоячи бўлиб турибди. Бразилиялик, Салиба билан тандемда ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Ҳужумда ҳам Габриэлнинг статистикаси Конатеникидан устунлик қилади. Умуман, ҳозир "Арсенал" ўйинчилари бошқа даражада.

Таянч ярим ҳимоя: Томас Парти (АРС)

Парти "Арсенал"нинг энг муҳим фигураси ҳисобланади. У майдонда бўлмаган пайтда Артета жамоаси нисбатан сифатсиз ўйин кўрсатади. "Ливерпул"даги Фабиньо эса Парти билан беллаша олмайди. Ҳархолда, бу мавсумда шундай.

Ярим ҳимоя: Мартин Эдегор (АРС)

"Арсенал" сардори жорий мавсумда ҳаммани ҳайрон қолдирди. Биз Эдегорнинг яхши даражага эга эканини билардик. Аммо унда бунчлик класс борлиги, ҳаёлимизга ҳам келмаган. Тўп билан муомала ва узатмаларда, норвегияликнинг Ўзилга қиёсланаётгани ҳам бежиз эмас, аслида. Усиз "Арсенал" ҳозирги ўрнида бўлмаган бўларди.

Ярим ҳимоячи: Гранит Жака (АРС)

Ушбу ўринда Жака билан Алкантара рақобат қила оларди. Аммо Тиагонинг жароҳати бунга имкон бермади. Жака эса "Арсенал"да қайтадан ўзлигини топди. Икки йил олдин кўплаб мухлислар уни сотишни сўраган эди. Аммо Микель Артета Жакани олиб қолиб, майдондаги позициясини ўзгартирди. Натижани эса ўзингиз кўриб турибсиз. Швейцария терма жамоаси аъзоси ўз клубига мувозанат тақдим этиб келмоқда.

Ўнг қанот ҳужум: Муҳаммад Салоҳ (ЛИВ)

Ушбу терма жамоадаги учинчи ва сўнгги мерсисайдликлар вакили бу Муҳаммад Салоҳдир. Мисрлик ҳужумчи 2022-23 йилда 23 та гол ва 11 та ассистга муаллифлик қилди. Аммо АПЛдаги голлар борасида Салоҳ мақтана олмайди. 2017 йилдан бери у "Ливерпуль" билан ютиш мумкин бўлган ҳамма совринга эришди.

Чап қанот ҳужум: Букайо Сака

Қўрқманглар! Албатта, Сакасиз иш битмайди. Айниқса, бу мавсумда. Салоҳ ўнг қанот ҳужумчиси ҳисобланади. Сака эса ундан фарқли равишда ҳар икки қанотда яхши ҳаракат қила олади. Шунингдек, инглиз юлдузи қанот ҳимоячиси ролига ҳам эга. Сака жорий мавсумда 10 та гол ва 10 та ассистга эришган илк футболчига айланди. Агарда "Арсенал" чемпион бўлса, у ҳолда Англиянинг йил футболчиси номи, шубҳасиз, Сакага берилади. У ёқда Холанд 40 та гол урмайдими, фойдаси йўқ...

Ҳужумчи: Габриэл Жезус

Жезус ҳужумчи сифатида рўйхатга кирди. Негаки, унга рақобатчи бўлган Дарвин Нуньес ва Коди Гакпо бу мавсумда анча беқарор ўйин намойиш этмоқда. Жезуснинг нималарга қодир эканини эса бутун дунё билади. У "шаҳарликлар" сафида 4 марта Англия чемпионига айланиб улгурган.

Бразилияликнинг майдондаги меҳнаткашлиги, мослашувчанлиги ва тактик кучи, таҳсинга лойиқ. Унинг таъсири билан "Арсенал" чемпионликка жуда ҳам яқин турибди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 17:04, 09.04.2023.
Ўқилди: 2194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.