Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клуби ҳужумчиси Дидье Дрогба клубдан кетиши ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Мени Хитойда ҳамма нарса қониқтиради. Албатта, Англия чемпионатини соғинмоқдаман, чунки АПЛ дунёдани энг кучли лигадир. Аммо ҳеч қачон танлаган қароримдан афсусланмайман. Хитойга икки ой муққадам ташриф буюрдим, ҳозирча бу ерда менни ҳамма нарса қониқтирмоқда. Хитойдан кетишимга сабаб йўқ",- дея Дррогба сўзларидан иқтибос келтиради BBC.