"Челси"нинг вақтинчалик бош мураббийи Франк Лэмпард "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финалида бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Биз "Реал" билан ўйинга ишонч билан ёндашишимиз ва ўзимизга ишонишимиз керак, акс ҳолда қўлга киритадиган ҳеч нарсамиз бўлмайди", - деди Лэмпард Mail Sport билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Челси" ўртасидаги илк ўйин чоршанба куни "Сантьяго Бернабеу"да, жавоб учрашуви эса бир ҳафтадан сўнг "Стэмфорд Бриж"да бўлиб ўтади.