Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Миржалол Қосимов: “Мабодо, футбол 20 га 20 футбол ўйналганида, барчани майдонга ташлардим”

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган ОКМК – “Навбаҳор” (2:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Олмалиқликлар устози ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Ўйиннинг қизиқарли ўтиши кутилганди. Икки жамоа ҳам бир-бирига муносиб. Ўтган йилги баҳсларда ҳам курашларга бой ва очиқ футбол бўлганди. Бунга тайёргарлик кўргандик. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда иккинчи бўлимга қараганда кучлироқ ҳаракат қилдик. Бугунги баҳс турнинг энг қизиқ ўйини бўлса керак. Ўйин мухлисбоп бўлди.

- Бугун ёши катта футболчилардан Санжар Турсунов ва Анзур Исмоилов яхши ҳаракат қилишди. Уларнинг тажрибаси ҳақида нима дея оласиз?

- Ушбу ўйинчиларнинг жамоадаги ўрни муҳим. Бу йиллар давомида йиғиладиган тажриба. Мана, Жасур Ҳасанов ҳам 40 ёшида ўйнаяпти. Бундай ўйинчилар Европада ҳам бор.

- Жамоанинг жорий мавсумдаги мақсади қандай?

- Бу савол ҳар ўйинда берилади. Мақсад бўлмаса, ишлашнинг ҳожати йўқ.

- Тунислик легионер Муҳаммад Салим ва ўтган мавсум “Олимпик”да порлаган Элёр Бегимовга етарлича имконият берилмаяпти. Уларнинг ўйинидан қониқмаяпсизми?

- Энг кўп ротация қиладиган мураббий ўзимман. Мабодо, футбол 20 га 20 футбол ўйналганида, барчани майдонга ташлардим. Чемпионат ҳали анча вақт давом этади, ўйинлар жуда кўп. Вақти келганда, уларга ҳам имконият тақдим этилади.

- Жароҳат олган Миржамол Қосимов ва Виталий Денисов қачон сафга қайтишади?

- Улaр энди машғулотларга киришдилар. Қачон жисмонан тайёр бўлишса, уларни майдонда кўрасизлар.

Киритилди: 13:25, 10.04.2023.
Ўқилди: 1400 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5139]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2842]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2636]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2467]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1875]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1793]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1698]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1610]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1606]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1462]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик