Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Спорт курашлари. Атабоев финалда, Расулов бронза медали учун курашади

Баҳо:
+ | -

Астана шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунида медаллар учун курашни давом эттирадиган атлетлар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кетма-кет иккинчи куни финал йўлланмасига сазовор бўлмоқда.

-67 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Аброр Атабоев мусобақага ажойиб спорт формасида етиб келганини кўрсатиб, мағлубияциз одимламоқда. Атабоев ортда қолган 3 беллашувда Фируз Мирзаражабов (Тожикистон), Хансу Рю (Жанубий Корея) ва Алмат Кебиспаев (Қозоғистон)ни доғда қолдирди. Юртдошимиз кечки дастурда япониялик Кётаро Согабе билан чемпионлик масаласини ҳал қилади. Шунингдек, -82 кг вазн тоифасида қатнашаётган Муҳаммадқодир Расулов бошқа бир япониялик полвон билан бронза медали учун курашади.

Финал:
-67 кг: Аброр Атабоев – Кётаро Согабе (Япония)

Бронза медали учун:
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов – Юя Маета (Япония)

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 15:44, 10.04.2023.
Ўқилди: 805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.