"Милан" ҳужумчиси Оливье Жиру яқин кунларда клуб билан шартномасини узайтиради, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
36 ёшли футболчи 2024 йилнинг июнигача ҳисобланган шартномага имзо чекади. Унга кўра, Жирунинг маоши мавсумига 3,5 миллион еврони ташкил қилади.
Январь ойида “Эвертон” франциялик футболчига таклиф билан чиқди, бироқ Жиру “Милан”да қолишни хоҳлади.
2022/23 йилги мавсумда Жиру “Милан” сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.