Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе - Лечче
18/10 17:00 Осасуна - Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

ЕЧЛ. Гвардиола собиқ жамоасига қарши ёхуд бузоқнинг югургани сомонхонагача(ми?) (превью)

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар лигасининг чорак-финалида фантастик тўқнашув бор. Бу сешанба куни бўлиб ўтадиган "Манчестер Сити" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиндир. Ҳар икки томон ҳам мавсумни фаворит сифатида бошлаган эди. Ҳозир ҳам бу борада ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Хусусан, бу жамоалар ўз ички чемпионатларида яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Табиийки, икки томоннинг ҳам ЕЧЛни чорак финалда тугатиш режаси мавжуд эмас. Аммо улардан бири турнирни тарк этиши лозим. Қуйида ушбу учрашувга доир энг муҳим ва қизиқарли маълумотлар тақдим этилади.

Жамоалар қаерда учрашади?

Жой: Манчестер, Англия
Стадион: "Etihad"
Вақт: 11 апрель, сешанба
Старт: маҳаллий вақт билан 20:00, Тошкент вақти билан 00:00
Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано (Испания)
VAR: Хуан Мартинес Мунуэра (Испания)
Ўзаро ўйинларда:
"Манчестер Сити" – 3 та ғалаба
"Бавария" – 2 та ғалаба
Сўнгги тўқнашув: "Ман Сити" 3, "Бавария" 2. (2014 йил, ноябрь)
Жамоалар спорт формаси(охирги 5 та):
"Ман Сити" – 5 та ғалаба
"Бавария" – 3 та ғалаба, 2 та мағлубият

"Манчестер Сити" ҳақида

"Шаҳарликлар" сафида ҳужумчи Фил Фоден баҳсни ўтказиб юборади. У яқинда жарроҳлик амалиётини (кўричак ташхиси билан) бошидан ўтказган эди. Шунга қарамай, "Манчестер Сити" тўлиқ куч билан майдонга тушади. Гвардиола жамоаси "Саутгемптон"га қарши ўйинда бир нечта юлдуз футболчиларига дам олиш имконини берганди. Хусусан, Эрлинг Холанд "Бавария" билан ўйинларда ажойиб натижага эга. У сўнгги 7 та баҳсда мюнхенликлар дарвозасига 5 та тўп киритган.

"Бавария" ҳақида

Жоау Канселу ўз жамоасига қарши ўйинда иштирок этиши мумкин бўлади. Негаки, УЕФА аввалги, ижарачи клуб сафида, асл жамоасига қарши майдонга тушмаслик қоидасини бекор қилди. Аммо Канселу ўйинни захирада бошлаши кутилмоқда. Негаки, "Бавария" асосий таркибига Дайо Упамекано яна қайтди. Бенжамин Павар эса ўнг қанотдан жой олади. Садио Мане, Серж Гнабри ва Жамал Мусиалалар "Фрайбург" билан баҳсда майдонда ҳаракат қилган. Улар эртанги баҳсга ҳам тайёр бўлади. Жамоага ёрдам бера олмайдиганлар рўйхатида Мануэль Нойер, Лукас Эрнандес, Матис Тель ҳамда Эрик Шупо-Мотинглар бор.

Тахминий таркиблар:

"Ман Сити" – Эдерсон, Аканжи, Диас, Аке, Стоунз, Родри, Силва, Гюндоган, Де Брюйне, Грилиш, Холанд.

"Бавария" – Зоммер, Павар, Упамекано, Де Лигт, Девис, Киммих, Горецка, Гнабри, Мусиала, Сане, Мюллер.

Ушбу тўқнашувда аввалдан ҳисобни тахмин қилиш жуда ҳам қийин. Негаки, ҳар икки томон Европанинг энг яхши клублари саналади. Спорт формасига кўра, "Манчестер Сити" ўйин учун яхшироқ даражада етиб келди. Шу сабабдан, уй омилини ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, "шаҳарликлар" ғалабага эришса керак.

Тахминий ҳисоб: 3-2, "Манчестер Сити" фойдасига.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 16:22, 10.04.2023.
Ўқилди: 2038 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4798]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3244]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [3131]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1852]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1834]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1583]

Эмилиано Мартинеснинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди [1574]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1562]

MLS. Месси дублга эришган ўйинда «Интер Майами» сафарда «Атланта»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1555]

"Барселона"нинг режалари бузилди: футболчилар Севильяни тарк эта олишмади [1474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик