«Сандерленд» ярим ҳимоячиси Амад Диалло келаси мавсумда ижарадан қайтганидан сўнг, «Манчестер Юнайтед»да ўзини кўрсатмоқчи.
«Мен ҳали «Манчестер Юнайтед»да ўзимни кўрсатганим йўқ. Умид қиламанки, кейинги мавсумда ижарадан қайтганимда ўз иқтидоримни кўрсата оламан.
Менинг орзуим «Манчестер Юнайтед»да ўйнаш ва у ерда мунтазам машғулот ўтказиш», - дея Диаллонинг сўзларини келтирмоқда Four Four Two.
Амад жорий мавсумда «Сандерленд»да ижара асосида ўйнамоқда. Кот-д'Ивуарлик чемпионшипнинг жорий мавсумида ўн битта гол ва иккита голли узатмани қайд этди.
Охирги мавсумда Диалло Европа лигасида кумуш медалларни қўлга киритган «Рейнжерс»да ярим йилни ижарада ўтказишга ҳам муваффақ бўлди.