Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Улуғбек Бақоев: «Ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандим»

Баҳо:
+ | -

"Иртиш" клуби Қозоғистон кубоги доирасида "Тобол"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Ушбу ўйинда Улуғбек Бақоев ўзининг собиқ жамоаси дарвозасига 2та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз ўйиндан кейин Sports.kz мухбирига ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Сиз 2010 йилда "Тобол" сафида Қозоғистон чемпиони бўлгансиз. Бу ўйин сиз учун принципиал аҳамиятга эга бўлдими?
— Ўйинга жиддий ҳозирлик кўрдим. "Тобол" кучли жамоа ва ҳақли равишда мусобақа жадвалида юқори ўринни эгаллаб турибди. Ушбу ўйин биз учун муҳим аҳамиятга эга эди. Биз фақат ғалаба учун ўйнадик. Тан олиш керак, қўстанойликлар яхши ўйин кўрсатишди. Уларнинг тўпни назорат қилиши менга ёқди.

— "Иртиш" ниманинг эвазига ғалабани қўлга киритди?
— Иштиёқ эвазига. Бизга рақибга қараганда кўпроқ вазиятлар яратдик. Ишончли ғалаба билан мухлисларимизни қувонтирганимиздан хурсандмиз. Энди барчаси Қўстанойда ҳал бўлади.

— Қўстанойликларнинг айтишича, сиз атайлаб Анатолий Богдановга жароҳат етказибсиз...
— Бўлмаган гап. Бу оддий ўйин вазияти эди ва бундай ҳолат ўйинда кўп содир бўлиб туради. Шундай бўлиб қолди. Мен атайлаб қилмадим. Мутлақо тасодифан Богдановга жароҳат етказиб қўйдим. Ўйин пайтида ундан узр сўрадим. Бурни синганини билганимдан кейин яна бир марта узр сўрайман. Менда ғаразли ният бўлмаган. Буни барча билиб қўйсин. Сиз орқали ундан узр сўрайман.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 19:08, 21.09.2012.
Ўқилди: 4428 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.