"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ чорак финалида "Бавария"га қарши биринчи ўйин олдидан Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ҳиссиётларини қайта бошдан кечирмоқчи эканлигини тан олди.
Аввалроқ Гвардиола "Барселона" бош мураббийи сифатида икки марта ушбу турнирда ғолиб чиққан.
"Мен Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни жуда хоҳлайман. Биз буни синаб кўрмоқчимиз. Мен ушбу босқичда бўлганимдан ва "Бавария" каби топ клубга қарши ўйнаганимдан фахрланаман. Биз буни оддий деб қабул қилмаймиз.
Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ҳақидаги саволлар ҳар мавсумда пайдо бўлади. Мен буни тушунаман. Лекин сиз дуч келадиган жамоалар ҳам кучли ва ғалаба қозонишни хоҳлайди. Аммо мен буни яна бошдан кечиришни орзу қиламан, биз ғалаба қозонамиз", - деди Гвардиола Goal портали билан суҳбатда.