"Бенфика" бош мураббийи Рожер Шмидт "Интер" ҳақида фикр билдирди.
11 апрель куни Лиссабон жамоаси Чемпионлар лигасининг биринчи чорак финал учрашувида ўз уйида "нерадзуррилар"ни қабул қилади. Жавоб ўйини 19 апрель куни Миланда бўлиб ўтади.
"Чемпионлар лигаси - бу бутунлай бошқача мусобақа ва менимча, "Интер"нинг А Сериядаги сўнгги муваффақиятсизликлари жамоанинг "Бенфика"га қарши бўлажак ўйин олдидаги савияси ҳақида ҳеч нарса демайди. Чорак финалга чиқиш биз учун ҳам, рақиб учун ҳам алоҳида воқеа. Биз чемпионатдаги муаммолар ҳақида ўйламаслиги мумкин бўлган ўта қатъиятли ва ўзига ишонган жамоа билан жангга тайёргарлик кўришимиз керак", - деди Шмидт.