«ПСЖ» «ПСВ» ярим ҳимоячиси Хави Симонсни ортга қайтармоқчи.
Ўтган ёзда 19 ёшли футболчи «ПСЖ»дан Эйндховен клубига текинга ўтди, бироқ парижликлар шартномада голландиялик футболчини 12 миллион еврога қайтариб сотиб олиш бандини киритдилар.
Хабарингиз бор, француз гиганти раҳбарияти Симонснинг яқинлашиб келаётган трансфер ойнасидаёқ ортга қайтишидан жиддий манфаатдор.
Инсайдер Фабрицио Романонинг янгиланган маълумотларига кўра, «ПСЖ» аллақачон ҳужумкор ярим ҳимоячининг агенти билан музокара ўтказишни режалаштирган. Пойтахт клуби уни узоқ муддатли лойиҳанинг бир қисми сифатида кўрмоқда.