"Бавария" вингери Лерой Сане клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин.
27 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилда якунига етади. Kicker хабарига кўра, Сане шартномани узайтириш бўйича музокараларга тайёр. Кузда муҳокамалар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Айни дамда футболчи бор этиборини жамоанинг бўлажак ўйинларига қаратган - у Томас Тухелга ўзининг муносиблигини исботлаш ва мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушиш ниятида.
Лерой Сане 2020 йилнинг ёзида "Манчестер Сити"дан "Бавария"га ўтган эди. Жорий мавсумда вингер “Бавария” сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.