Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

АПЛ. Турнирнинг янги мавсуми ҳақида барча керакли маълумотларга эга бўлинг!

Баҳо:
+-1 | -

Англия Премьер-лигаси дунёнинг энг кучли чемпионати саналади. Турнирнинг янги, 2023-24 йилги мавсуми билан боғлиқ барча маълумотларга аниқлик киритилди. Қуйида сизга керак бўлган, энг асосий саналар тақдим этилади. Инглиз футболи 125 йилдан бери доимий ички чемпионат кўринишида мавжуд бўлиб келмоқда. Энг қадимий мусобақанинг янги мавсуми қандай кечиши ҳаммага қизиқ бўлса керак. Ундай бўлса, умумий маълумотларга эга бўлинг.

2023-24 йилги мавсум қачон бошланади?

АПЛнинг 32 мавсуми 2023 йилнинг 12 августида старт олиши белгилаб қўйилган. Жорий мавсум 28 май, якшанба куни якунига етади. Орадан 76 кун ўтиб, яна қайтадан стартни гувоҳи бўлишимиз мумкин. Эсингизда бўлса, 2020 йили коронавирус билан бўлиқ вазият сабабли турнир ёзда давом эттирилганди. Ўшанда жамоалар мавсумлар оралиғида атиги 48 кун дам олган. Ўша йилдан бошқа ҳеч бир мавсум бу сафаргиси қадар қисқа танаффусга эга бўлмаган. Ёзда Австралия ва Янги Зеландияда аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақанинг чорак-финаллари айнан 12 августь, АПЛ старт оладиган куни ўтказилади.

2023-24 йилги АПЛ мавсумнинг тугаш санаси қачон?

АПЛнинг янги мавсумида ҳам сўнгги тур одатдагидай тартибда тугатилади. Яъни, охирги тур баҳслари бир вақтда старт олиши белгиланган. Шундай қилиб, 38 тур 2024 йилнинг 19 май санасида бўлиб ўтади. Бунга қилинишининг асосий сабаби, жамоалар натижаларини олдиндан келишиб олишига йўл қўймасликдир. Шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, Германияда ўтказиладиган 2024 йилги Европа чемпионати АПЛ тугаганидан кейин, атиги 26 кун ўтиб бошланади. 14 июндан кўҳна қитъада яна байрам авж олади.

АПЛда мавсум орасидаги танаффуслар қачон юз беради?

АПЛ янги мавсумда бўладиган мавсум орасидаги танаффусларга ҳам ойдинлик киритган. Унга кўра, боксинг дейдан кейин 13 январдан 20 январга қадар жамоалар дам олишади. "МЮ" устози Эрик тен Хаг бундан хабар топиб, мавсумнинг ўта зичлиги ва танаффуснинг камлигини танқид остига олганди. Аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Мавсум давомида халқаро танаффусларнинг ўрни қаерда?

Жаҳон чемпионати, охиргиси каби мавсум ўртасида бўлмаган пайтларда, саралаш турнирлари мавсум давомида ўтказилади. Қоидага кўра, бир мавсумда тўрт марта халқаро танаффусларга рухсат берилади. Шулардан биринчиси, мавсум стартидан кўп ўтмай, кузда юз беради. Демак, бу борада тасдиқланган старт-саналар қуйидагича:

1. 2023 йил 9 сентябрь;
2. 2023 йил 14 октябрь;
3. 2023 йил 18 ноябрь;
4. 2024 йил 23 март.


2023-24 йилги мавсумнинг учрашувлар вақтлари қачон эълон қилинади?

Премьер-лигадагилар бу борада аллақачон ишни бошлаб юборган. Хабарларга кўра, барча ҳисоб-китоблар июнгача тугатилади. Шундай қилиб, расмий вақтлар 2023 йил 14 июнь куни, Лондон вақти билан 9:00да маълум қилинади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 12:38, 12.04.2023.
Ўқилди: 2695 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8714]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5433]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3551]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2953]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2325]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2271]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1587]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1424]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1413]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1250]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик