Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

ЕЧЛ. Роналду бу борада Мессидан икки қадам олдинда

Баҳо:
+ | -

Европа футболидаги энг савияли турнир Европа Чемпионлар лигаси ҳисобланади. Ушбу мусобақада "Барселона", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" каби клублар футболчилари кўплаб голга муаллифлик қилган. Ассистлар борасида ҳам айни гапни айтиш мумкин. Кўпчилик, футболдаги энг қийин нарса гол уриш дейди. Аммо голларни яратиш ҳам осон иш эмас аслида. Қуйида жаҳон даражасидаги футболчиларнинг ассистлар борасида ЕЧЛда қайд этган натижалари билан танишасиз.

10. Луис Суарес – 26 та узатма

Уругвайлик ҳужумчи ўзининг юқори спорт-формасида ҳамма нарсага қодир эди. Суарес нафақат гол уриш борасида, балки ассистларда ҳам яхши натижаларга эга. Футболчининг ЕЧЛдаги фаолияти бунга исбот бўла олади. 2014-15 йилги мавсум Суарес учун чемпионлик билан тугайди.

9. Томас Мюллер – 28 та узатма

Немис ҳужумчиси барқарорликнинг ёрқин намунаси саналади. 15 мавсум давомида "Бавария" сафида ҳаракат қилиб келаётган футболчи, ЕЧЛда 28 та ассистга эришади. Мюллернинг энг ёрқин дами ЕЧЛда "Барселона" 8-2 ҳисобида таслим этилган даври эди. Ўша ўйинда биргина Мюллернинг ўзи 3 та ассистга муаллифлик қилганди.

8. Андреас Иньеста – 29 та узатма

Испания афсонаси ўзи қатнашган ЕЧЛ финалларининг ҳаммасида ғалабага эришган (4 та). Иньеста барча даврларнинг энг яхши ярим ҳимоячиси сифатида эътироф этилади. Ўз футболчилик даврида Иньеста биргина узатма билан имкониятлар ҳосил қилиш хусусияти билан ажралиб турарди.

7. Карим Бензема – 29 та узатма

Француз ҳужумчиси худди винога ўхшайди. У вақт ўтгани сари фақатгина яхшиланиб бормоқда. Ўз даврида у Роналду ва Бэйл соясида эди. Аммо унинг катта меҳнатлари зоеъ кетмади. "Олтин тўп"га эришган ҳужумчи, ЕЧЛ тарихига ўз номини абадий муҳрлади.

6. Хави Эрнандес – 30 та ассист

"Барселона"нинг юраги Хави бўлган даврлар, каталон клубининг бенефиси билан ёдга олинади. Айни дамда ўз севимли жамоасини бошқараётган афсона, ЕЧЛ тарихида 30 та ассистга муаллифлик қилган.

5. Райан Гиггз – 30 та узатма

Уэльслик афсонавий футболчи "Манчестер Юнайтед"га 1990-2014 йиллар давомида хизмат қилади. Гиггз йиллар давомида футбол трендига мослаша борди. Унинг ҳаракатлари билан "МЮ" икки бор Европада тенгсиз деб топилган.

4. Неймар – 33 та узатма

ЕЧЛ тарихида энг ёрқин юлдузлардан бири, шубҳасиз, Неймардир. 2015 йилги "Барселона"нинг ғалабасида Неймар беқиёс рол ўйнаган эди. 2020 йилда эса "ПСЖ" айнан бразилияликнинг саъй-ҳаракатлари билан финалгача етиб боради. Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, Неймар бу рўйхатдаги энг ёш вакилдир. У 31 ёшида 33 та ассистга муаллиф бўлди.

3. Анхель Ди Мария – 38 та узатма

Неймар каби Ди Мария ҳам ЕЧЛда фақатгина бир марта зафар қучган. Аммо унинг бу ерда ўзига яраша ўрни бор. Аргентиналик ҳужумчи 2014 йилги "Реал"нинг ғалабасида ЕЧЛ финалининг энг яхши футболчиси номига сазовар бўлади. Анхелнинг чап оёғи унинг энг муҳим қуролидир.

2. Лионель Месси – 40 та узатма

Барча даврларнинг энг яхши плеймейкери бу рўйхатда ҳозирчалик иккинчи ўринда қайд этилади. Мессининг ЕЧЛ йўли 129 та гол ва 40 та ассист билан характерланади. Хусусан, аргентиналик футболчининг 2011 йилги финалда "МЮ"га қарши кўрсатган ўйини бутун дунёнинг ақлини шоширганди. Айни дамда ҳам фаол бўлган Месси, ушбу статистикасини янада яхшилашга ҳаракат қилади.

1. Криштиану Роналду – 42 та узатма

Роналду бўлмай, яна ким ҳам бўларди? Протугалиялик ҳужумчи дунёга энг яхши тўпурар сифатида машҳур. Аммо унинг яратувчанлик қобилияти ҳам ёмон эмас, аслини олганда. ЕЧЛ тарихидаги энг кўп гол, энг кўп ассист ва энг кўп соврин ютган футболчи – бу Роналду. Шундай экан, 37 ёшли афсона бу борада қирол!

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 16:00, 12.04.2023.
Ўқилди: 4390 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.