Каталониянинг “Барселона” клуби “Бетис”нинг ёш ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Пересга кўз тикди.
"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти футболчининг салоҳиятини юқори баҳолайди ва келажакни кўзлаган ҳолда у билан шартнома имзолашга тайёр. Переснинг андалусияликлар билан меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 300 минг еврога баҳолаган.
Испания чемпионатининг 28-туридан сўнг “Барселона” 72 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Хави Эрнандес шогирдлари "Реал"дан 13 очкога олдинда.