Италиялик футболчининг сигарет чекиши «Манчестер Сити» мураббийи Роберто Манчинининг жаҳлини чиқараётган эди. Энди эса Манчини Марио Балотеллига агар гол уриб жамоасининг ғалабасини таъминлайдиган бўлса, руҳсат бериши мумкинлигин айтди:
«Агар у кунига 10 та сигарет чекса ва ҳар бир ўйинда 2 та гол урадиган бўлса, ҳар ҳолда бу яхшироқ. Лекин мен чекишни ёқтирмайман. Агар у чекадиган бўлса, бу унинг ҳаётига муаммо бўлиши мумкин. Менинг Балотеллига бўлган сабримнинг ниҳояси йўқ».