Football Insider хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Брайтон"нинг икки футболчиси - ҳимоячи Мойсес Кайседо ва ҳужумкор футболчи Алексис Макаллистерга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбанинг хабар беришича, манкунианликлар "Брайтон" асосий таркибининг икки футболчиси учун тахминан 150 миллион фунт тўлашлари мумкин.
Эквадор терма жамоаси футболчиси Кайседога "Арсенал", "Челси" ва "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Иккала футболчи ҳам Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида, Кайседо - Эквадор терма жамоаси сафида қатнашган ва МакАллистер Аргентина терма жамоаси билан биргаликда жаҳон чемпиони бўлган.