“Лейпциг”нинг австриялик ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер “Бавария” билан шартнома имзолади, деб хабар беради Bild.
Малумотларга кўра, футболчи ва Мюнхен клуби 2027 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзолаган. У жорий йилнинг 1 июлидан кучга киради. Лаймер эркин агент сифатида "Бавария"га ўтади.
Жорий мавсумда австриялик футболчи “буқалар” сафида барча турнирлар доирасида 20 та ўйин ўтказиб, икки бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди ва битта голли узатмани амалга оширди. Футболчи 25 ёшда ва 2017 йилдан буён "Лейпциг" клубида тўп суради.













