Бен Чилуэлл Чемпионлар лигаси доирасида "Челси"нинг "Реал"га қарши ўйинида қизил карточка олди.
Чорак финал ўйинининг 59-дақиқасида лондонликлар ҳимоячиси вингер Родриго Гоэсни дарвозабон билан бирга-бир чиқиш имкониятидан маҳрум қилди.
Бош ҳакам Франсуа Летексье дарҳол инглизни майдондан четлатди.
Клублар ўртасидаги жавоб ўйини 18 апрель куни бўлиб ўтади.